ЕЧЛ. «Ливерпуль» «Бавария»ни ортда қолдирди

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида қизиқарли ўйинлардан бири Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтди. «Бавария» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилиб, имкониятни бой берди. Ваҳоланки, Ливерпулда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.

Баҳснинг 26-дақиқасида Мане яккама-якка вазиятга чиқиб, Нойерни доғда қолдирди. Бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида Матип ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва мувозанат тикланди.

Иккинчи бўлимда дастлаб ван Дейк, баҳс сўнгида Садьо Мане рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "Ливерпуль"ни чорак финалга олиб чиқишди.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
Бавария Германия – Ливерпуль Англия 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 26 Мане, 1:1 – 39, автогол Матип, 1:2 – 69 ван Дейк, 1:3 – 84 Мане. 
Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Мартинес (Горетцка, 72), Алькантара, Хамес (Саншеш, 79), Гнабри, Рибери (Коман, 61), Левандовски.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер (Лаллана, 87), Хендерсон (Фабиньо, 13), Вейналдум, Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 83).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (43), Матип (63), Алькантара (65), Саншеш (83), Робертсон (90).
Биринчи ўйин – 0:0
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.03.2019, 06:00 151 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш