Зиданнинг «Реал»даги маоши ошкор бўлди

«Реал» клуби собиқ бош мураббий Зинедин Зидан билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.
El Confidencial хабарига кўра, 46 ёшли мутахассисга йилига 12 миллион евро маош тайинланди. Бундан ташқари, қўлга киритилган совринлар учун турли бонус ва мукофотлар ҳам белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016-2018 йилларда «Реал»ни бошқарган ва Испания чемпионати ва 3 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган эди.
Манба: tribuna.uz

13.03.2019, 19:33:56 233 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш