“Реал Мадрид“нинг заҳирадаги жангчилари

“Реал Мадрид“нинг заҳирадаги жангчилари.
Зиданнинг “Реал Мадрид“ клубига қайтиши ўз-ўзидан кўп  нарсани ўзгартириб  юбориши аниқ.Зидан ёш иқтидорларга ишонч билдиришини ҳисобга олсак, “Реал Мадрид“нинг ижардаги бир нечта футболчилари асосий таркибга кириб олиши  учун қулай имконият пайдо бўлмоқда. Ҳозир “Реал Мадрид“нинг ижарадаги футболчилари билан танишиб чиқамиз
Буни қарангки, “Қироллик клуби“нинг  нақд 25 нафар футболчиси ижара асосида бошқа клубларда тўп тепмоқда. Уларнинг асосий жамоага номзодлари билан таништириб ўтамиз.
Ашраф Ҳакими
Зидан қўл остида ҳимоя чизиғида ўзини кўрсата олган футболчи ҳозирда “Бундеслига“да чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Боруссия Дортмунд“ сафида ҳаракат қилмоқда. Бу мавсумда ёш иқтидор янги клуби либосида 25 та учрашувда майдонга тушди ва гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Унинг ортга қайтиш имконияти қолганларникидан анча баландроқ бўлса, ажаб эмас.
Тео Эрнандез (Ҳернандез)
21 ёшлик иқтидорли футболчи ҳужум ортидаги футболчиларнинг бирини ўрнини эгаллаши кутилаётган эди, аммо Зизу кетгач клуб уни ижарага бериб юборди. Афсуски, “Алавез“ сафидаги ажойиб ўйинлари билан кўплаб грандларнинг эътиборини тортган Тео “Реал Соседат“ сафида ўйнаб кета олмади. Унинг жамоаси ҳозирда мусобақа жадвалининг ўрталарида бормоқда. Қаҳрамонимиз эса, атиги бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ҳолос.
Матео Ковачич
Хорватиялик ярим ҳимоячи “Реал Мадрид“ сафида ўйин амалиётисиз қолишидан қўрқиб “Челси“ сафига бориб қўшилган эди. Афсуки, у ерда ҳам ҳозирча Саррининг ишончини оқлай олмади. Футболчининг ҳуқуқлари ҳали-ҳам “Реал Мадрид“га тегишли эканлигини ҳисобга олсак, бу мавсум сўнгида у яна Зидан ихтиёрида бўлади.
Андрей Лунин
Украиналик ёш посбон ҳарид қилиниши билан “Леганес“ клубига ижара асосида ўтган эди. Иқтидорли дарвозабон янги жамоасида биринчи рақамли киппер бўла олмади. Бу мавсум у атиги 3 та ўйинда майдонга тушди. Шунга қарамай Зидан унинг иккинчи рақамли дарвозабон сифатида янги мавсумда клубда олиб қолиш эҳтимоли жуда юқори.
Ҳамес Родригес
60 миллионлик футболчининг ижарага бериб юборилиши футбол тарихида жуда кам учрайдиган воқеа. “Қироллик клуби“ эса уни ортга қайтишини яна ортга сурса, ажаб эмас. Сабаби, унинг Зизу билан муносабатлари яхши десак, алдаган бўламиз. Мана 2 йилдан бери “Бавария“ шарафини ҳимоя қилаётган Колумбиялик футболчи ўз формасини тиклаб олди ва асосий таркиб футболчисига айланди. Унинг келажаги қайси клуб билан боғланиши  ҳали ҳамон сўроқ остида турибди...
Лукас Силва
“Реал Мадрид“нинг яширин қуролларидан бири. Клуб уни деярли 4 йил аввал 14 миллион еврога ҳарид қилган эди. Бразилиянинг “Крузеро“ клуби футболчини ижара асосида ўз таркибида олиб қолди ва ундан ажойиб тарзда фойдаланмоқда. Футболчи айниқса ўтган мавсумда “Копа Либертадорис“ турнирида ўзини яққол намоён қилди ва яна омма эътиборини ўзига қаратди. Воқеалар ривожи ҳаммани ҳозирдан ўйлантирмоқда. Сабаби, футболчининг “Реал Мадрид“ билан шартномаси 2020-йилда ўз якунига етади. Наҳотки клуб футболчини ижарага бериш учун ҳарид қилган бўлса?!
Раул де Томас
“Қироллик клуби“нинг яна бир жокер картаси! Ҳужумчи ўтган мавсумда “Сегунда“да 24 та гол киритиб топ урарлар пойгасида иккинчи ўримни қайд этган эди. Бу мавсум “Примеро“да аллақачон 11 бор дарвозаларни ишғол қилишга улгурди. Энг қизиғи унинг “Примеро“даги фойдали иш койфиссиенти Бейлникидан сезиларли даражада кўпроқ. Унинг қайтиши клуб учун яхши ҳужумчини қўлга киритишдек гап
Клуб бу футболчилардан ташқари яна :Алваро Браво, Карлос Кобо, Марио дел Кампо, Серхио Диаз,Эчу, Алейш Фебас, Горка Фидалго,Диего Эрнандез, Лин Лиямин,Пабло Маргало, Борха Маёрал, Адриан Морено, Мартин Эдогор, Луис Каседа, Оскар Родригез, Алехандро Сотилос,Алваро Техеро сингари футболчиларни ижарага берган. Ҳозирча улар эътиборни торта оладиган даражада мавсум ўтказмаётгани ва кўпчилиги Испаниянинг қуйи двизионларида топ тепаётгани учун улар тўғрисида ортиқча тўхталиб ўтмадик!
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Манба: stadion.uz

13.03.2019, 16:52 512 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш