Симеоне қилиғини қайтарган Роналду ҳақида гапирди

"Атлетико" клуби устози Диего Симеоне "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хунук қилиғига муносабат билдирди. 
Эслатиб ўтамиз, Турин клуби ҳужумчиси "матрасчилар" дарвозасига иккинчи голини ургач, уни қўпол усулда нишонлаб, Симеонега жавоб қайтарганди. Чунки Симеоне жамоаларнинг Мадриддаги ўйинида шогирдларининг голини шундай қўпол усулда нишонлаганди.
"Роналду дунёнинг энг кучли футболчиси ҳисобланади. У катта ўйинларда нималарга қодир эканлигини яна бир бор кўрсатди. У мен "Ванда Метрополитано"да нима қилганимни эслаб қолганди, энди эса мен каби характер кўрсатди", деди Симеоне.

13.03.2019, 16:34:04 425 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш