"Реал" етакчиси собиқ жамоасига қайтадими?

«Лион» президенти Жан-Мишель Оляснинг айтишича, ўтган йил ёзида "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани қайтаришга уринган. Маълумот учун, француз ҳужумчиси 2004-2009 йилларда "Лион"да ўйнаган, шу давр оралиғида 148 та ўйинда 66 та гол урган.

«Биз Бензема билан унинг қайтиши борасида музокара ўтказишга интилгандик. Аммо молиявий жиҳатлар оғирлик қилганди. Агар Бензема "Лион"га қайтса, жуда яхши бўларди», — деди президент.

13.03.2019, 16:31 241 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш