Симеоне "Ювентус"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/8 финалида "Ювентус"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (0:3, биринчи ўйин - 2:0) рақибнинг ғалабасини тан олди.
"Ювентус" яхшироқ ўйнади ва ҳалабага муносиб бўлди. У бизни дарвозамизга қамаб қўйди. Рақибнинг бундай ўйинидан сўнг уларни табриклашдан бошқа нарса қолмайди.
Биз кўп хатога йўл қўйдик. Мен ўйинчиларни эмас, ўзимни назарда тутяпман. "Ювентус" тактик жиҳатдан яхшироқ ўйнади ва ҳақли ғалаба қозонди", - дейди Симеоне.

13.03.2019, 10:23:23 385 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш