Роналду ҳам "Реал"га қайтадими? Зидан жавоб берди

«Реал»нинг янги бош мураббийи Зинедин Зидандан жамоанинг ўтган йил ёзида «Ювентус»га ўтиб кетган собиқ футболчиси Криштиану Роналдунинг ортга қайтиши эҳтимоли ҳақида сўрашди.
«Ҳозир Криштианунинг қайтиши масаласини муҳокама қилиш вақти эмас. Роналду «Реал» учун ўтмиш ва бу ўзгармайди. Ҳозирча мен Роналдунинг ўрнини ким эгаллаши борасида ўйлаб кўрмадим. Ҳозир шунчаки қайтишимдан хурсандма. Олдинда 11 ўйин бор, шундан кейин биз кейинги мавсумга тайёрланишни бошлашимиз мумкин», — дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда Marca.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Роналдуни «Ювентус»га клуб тарихидаги рекорд қийматда сотганди, ўтган йил ёзида унинг трансфери 117 млн евро эваўига амалга ошганди. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Италия чемпионатининг 26 ўйинида майдонга тушиб, 19 гол урди ва 8 голга узатма берди. Унинг туринликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилга қадар тузилган

12.03.2019, 10:48 737 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш