«Реал» бугун Соларини истеъфога чиқаради, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум

«Реал» клубининг янги мураббийи Зинедин Зидан бўлади, дея хабар қилмоқда El Chiringuito нашри.

Таъкидланишича, бугун маҳаллий вақт билан 18:00да (бизнинг вақтда 22:00) Сантьяго Соларининг истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига Зидан қўйилгани ҳақида эълон қилинади.

El Pais нашрида хабар қилинишича, Зидан мадридликлар клубига қайтишдан бош тортган. Унга кўра, франциялик мутахассис мавсум ўртасида жамоа бошқарувига келмаслигини айтган.

Аввалроқ, қаймоқранглилар Жозе Моуриньюни ортга қайтаришлари мумкинлиги хабар қилинганди.

11.03.2019, 20:20 226 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш