Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашига тайёргарликни бошлади

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Чиғатой» спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинини бошлади, деб хабар беради ЎФА сайти. 
Бу йиғин 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарликнинг якуний босқичи бўлади. 

Ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар таклиф қилинган: 

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон  «Насаф»
Ҳамроев Умиджон  «Пахтакор»
Зиёвутдинов Низомитдин ОКМК
Муҳаммаджонов Машҳуржон «Насаф»
Ҳимоячилар:
Қобилов Ислом «Бунёдкор» 
Ғофуров Ҳусниддин «Сурхон» 
Алиқулов Ҳусниддин «Машъал»
Насруллаев Шерзод «Насаф» 
Саидов Дилшод «Насаф» 
Алижонов Ҳожиакбар «Пахтакор»
Алижонов Илҳом «Насаф»
Талхатов Диан «Сўғдиёна»  
Яримҳимоячилар:
Абдуллаев Абдулла «Бунёдкор» 
Исмоилов Аброрбек «Сурхон» 
Ўрунов Остон «Навбахор» 
Рустамов Ойбек «Қўқон-1912»
Яхшибоев Жасур  «Пахтакор» 
Тўхтасинов Нурилло «Бунёдкор»
Кенжабоев Ислом   «Насаф»
Рашидхонов Ислом «Насаф»
Бозоров Ойбек «Насаф»
Қодирқулов Санжар «Бунёдкор» 
Нуруллаев Суҳроб «Металлург»
Мухитдинов Шароф «Насаф» 
Ҳужумчилар:
Амонов Азиз «Локомотив»
Мираҳмадов Миржаҳон «Бунёдкор» 
Абдухолиқов Бобур «Насаф» 
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон билан куч синашади.
Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:
22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

11.03.2019, 13:40 94 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш