Неймар жазоланиши мумкин

УЕФА ҳакамларни танқид қилган «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни жазолаши мумкин.
Аввалроқ, футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:3) қарши баҳсдан сўнг: «Шармандалик, VAR`даги тўрт киши футболни умуман тушунмайди», деган эди.
Sport хабарига кўра, бу сўзлари учун бразилиялик тўпурар 1-3 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Неймар жароҳатини даволаш билан шуғулланмоқда. Унинг апрель ойининг охирида майдонга қайтиши кутиляпти.

07.03.2019, 17:56 259 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш