"Реал" - "Барселона". Превью

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 26-тур марказий баҳси Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида кечади.
Шу куни “Реал” чемпионат пешқадами ва амалдаги чемпиони ҳисобланган “Барселона”ни қабул қилади.
real_4
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- “Барселона” “Реал”га қарши меҳмонда ўтказилган сўнгги 6та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонган.
- “Реал” сўнгги бор “Барселона”на 2017 йилнинг 16 август куни Испания Суперкубоги учун баҳсда мағлубиятга учратган. Мадридликлар шундан буён ўзларининг азалий рақибларига қарши 4 марта майдонга тушишди, бироқ, уларнинг ҳеч бирида зафар қуча олишмаяпти.
- Ўтказилган сўнгги 29та “Эль-класико”дан 25тасида 3тадан кўп гол киритилмоқда.
“Реал” ўз майдонида ўтказилган сўнгги 9та “Эль-класико”дан 8тасида “Барселона” дарвозасига 2тадан кўп гол ура олмаяпти.
- “Барселона” жорий мавсум Ла Лигада ўтказилган сўнгги 12та ўйиндан 10тасида ғалаба қозонган.
- “Реал” айни дамда ўтказилган 25та тур якунларига кўра 48 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
- “Барселона” эса 57 очко жамғарган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.
- “Реал” ва “Барселона”нинг Мадридда ўтган сўнгги тўқнашувида каталонияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган.
bars_2
Тахминий таркиблар:
"Реал" Мадрид – "Барселона"
Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид)
Бошланиш вақти: 00:45
Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес
"Барселона": Тер Штеген – Семеду, Пике, Умтити, Альба – Бускетс, Ракитич, Видаль – Дембеле, Месси, Суарес.
"Реал": Куртуа – Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон – Каземиро, Модрич, Кроос – Винисиус, Васкес, Бензема.

Бахтиёржон Тоштемиров тайёрлади

02.03.2019, 16:08 164 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш