«Реал» Роналду бўлган йиллари Ла Лигада ҳеч қачон бунчалик кўп ютқазмаган

«Реал» Испания чемпионатининг 24-турида «Жирона»га мағлуб бўлди – 1:2.
Бу – Мадрид клубининг мавсумдаги 7-мағлубияти ва бу борада 2008/09 йиллар мавсумидан кейинги энг ёмон натижаси. Клуб 2009 йил ёзида «Манчестер Юнайтед»дан Криштиану Роналдуни сотиб олган, шундан сўнг чемпионатда энг кўпи билан 6 ўйинда мағлуб бўлган. 2018 йил ёзида эса португалиялик юлдуз «Ювентус»га ўтди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «қироллик клуби» мусобақа жадвалининг 3-ўрнида бормоқда. Сантьяго Солари жамоаси кейинги турни 24 февраль куни «Леванте» майдонида ўтказади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

17.02.2019, 22:00:13 214 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш