Тер Штеген 2019 йилни юқори самарадорлик билан бошлади

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген Испания чемпионати доирасидаги «Атлетик»ка қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Opta`нинг ёзишича, 26 ёшли немис посбони Ла Лигадаги охирги 6 ўйиндан 3тасини «қуруқ» ўтказиб, дарвоза томон йўлланган 34та зарбадан 30тасини қайтариб қола олган (4 зарба голга айланган).
Қўшимча қилиш жоиз, «Атлетик» кечаги баҳсда «Барселона»дан кўпроқ зарба йўллади: мезбонлар 13, меҳмонлар 10 марта дарвозани ишғол қилишга уриниб кўришди. Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб ҳам «Атлетик» фойдасига – 5:2.
Эслатиб ўтамиз, тер Штеген 2014 йилдан буён «Барса» дарвозасини қўриқлаб келмоқда.
Манба: tribuna.uz

11.02.2019, 08:50 70 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш