Маурицио Сарри: «Ўз услубимдан воз кечмайман»

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри «Манчестер Сити»га 0:6 ҳисобида имконият бой берилгани тўғрисида фикр билдирар экан, жамоага сингдирмоқчи бўлаётган ўз услубида қолишини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларини клуб расмий сайти келтириб ўтган.

– Охирги ўйинлардаги натижалар сизнинг футболга бўлган қарашларингиз ва «Челси»нинг келажагини шубҳа остида қўймаяптими?
– Йўқ, чунки бугун майдонда мен бунёд этмоқчи бўлаётган футболни кўрганим йўқ. Йўқ, чунки мавсумнинг биринчи ярмида ҳаммаси иш бераётганди, энди эса муваффақиятсизликлар сабабини тушуниб олишимиз керак.

Мен жамоамдан менинг услубимдаги футболни намойиш этишини истайман ва бошқа йўналишга ўтишни режалаштирмаяпман. Ҳозир жамоа мен истагандек футбол ўйнаётгани йўқ.

– «Арсенал» билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин ўйинчиларни руҳлантириш қийин бўлаётганини айтгандингиз. Жамоада руҳий ҳолат ҳозир қандай?
– Ҳозир вазият ўзгарган. Бутун ҳафта давомида, жамоа билан кеча кўришганимизда ҳам, бугунги жигалёзди машғулотида ҳам, барчаси жойида эди. Бугунги ўйинда футболчиларимда мотивация етарли даражада бўлди, деб ҳисоблайман.

«Кўклар» навбатдаги ўйинини 14 февраль куни Европа Лигаси 1/16 финали доирасида Швециянинг «Мальмё» клубига қарши сафарда ўтказади. Шундан сўнг жамоани 18 февраль куни «Стемфорд Бриж»да ўтадиган Англия кубоги нимчорак финалининг «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашуви кутиб турибди.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

«Челси» Маурицио Сарри

11.02.2019, 08:40:29 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш