АПЛ. «Манчестер Сити» теннисча ҳисобда «Челси»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 26-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилиб, ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 

Баҳснинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Комбинация шаклидаги жарима зарбасини Стерлинг голга айлантирди. Кейин эса Агуэронинг юлдузли онлари бошланди. Аргентиналик футболчи биринчи бўлимда иккита, иккинчи бўлимда эса битта гол уриб, «хет-трик»га эришди. Шунингдек, дастлабки таймда Гнюдоган, ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида яна Раҳим Стерлинг рақиб дарвозасини  ишғол қилиб, ҳисобни 6:0 кўринишига келтириб қўйишди. 

Ушбу мағлубиятдан кейин "Челси" 4-поғонани бой берди. Лондонликлар ҳамшаҳарлари — "Арсенал" билан 50 очко жамғариб, жадвалда 5 ва 6-ўринларни эгаллаб туришибди. "Манчестер Сити" эса битта ўйин кўп ўтказган ҳолда очколар бўйича "Ливерпуль" билан тенглашиб олди. Табиийки, тўплар фарқи бўйича устунлик Гвардиола жамоаси томонида.

Англия премьер-лигаси, 26-тур
Манчестер Сити – Челси 6:0 (4:0)
Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 2:0 – 13 Агуэро, 3:0 – 19 Агуэро, 4:0 – 25 Гюндоган, 5:0 – 56, пенальти Агуэро, 6:0 – 80 Стерлинг. 
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Зинченко, де Брюйне (Маҳрез, 68), Фернандиньо (Сильва, 75), Бернарду Силва, Гюндоган, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 65).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо (Эмерсон, 73), Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Ковачич, 52), Жоржиньо, Педро (Лофтус-Чик, 65), Канте, Азар, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (60), Алонсо (69), Гюндоган (77).

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

11.02.2019, 07:20:26 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш