АПЛ. "Тоттенхэм" "Лестер"ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Лестер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди, биринчи бўлимда меҳмонларнинг ҳужумлари хавфли тус олди, бироқ биринчи бўлиб ҳисобни очиш майдон эгаларига насиб этди.
33-дақиқада Дэвинсон Санчес Кристиан Эриксен томонидан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 60-дақиқада «тулкилар» ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Жейми Варди пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Орадан кўп ўтмай лондонликлар навбатдаги голларини уришди: меҳмонлар ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйишди, бунинг натижасида тўпни қабул қилиб олган Эриксен жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
76-дақиқада ҳисоб қисқарди, Варди жарима майдонида узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди. Қолган дақиқаларда «Лестер» кучли босимни ҳосил қилди, бироқ мезбонлар қарши ҳужумда жазолашди.
Сўнгги дақиқада Сон Ҳин Мин ўз жарима майдони томонида тўпни қабул, тезлик олган ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва аниқ зарба билан жамоасининг уинчи голини урди.
Шу тариқа, «Тоттенхэм» очколарини 60тага етказиб олди ва турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Лестер» (32) 12-поғонада қолди.
АПЛ, 26-тур
Тоттенхэм – Лестер 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 33 Санчес, 2:0 – 63 Эриксен, 2:1 – 76 Варди, 3:1 – 90+1 Сон Хын Мин.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Роуз (Уокер-Питерс, 88), Триппьер, Вертонген, Сиссоко, Скипп (Алдервейрелд, 71), Уинкс, Эриксен, Сон Хын Мин, Льоренте (Ваньяма, 80).
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Эванс, Мэддисон, Ғаззол (Ихеаначо, 72), Барнс (Окадзаки, 88), Грэй (Варди, 59), Ндиди, Тилеманс.
Огоҳлантиришлар: Сон Ҳин Мин (16), Роуз (20), Вертонген (28), Тилеманс (85).

10.02.2019, 20:34 152 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш