Гвардиола: «Челси»ни ютсак чемпионлик учун курашда давом этамиз

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола «Челси»га қарши ўйин олдидан АПЛ турнир жадвалидаги вазият ҳақида гапирди.
«Сўнгги беш-олти йил ичида чемпион жамоалар кейинги мавсумда қандай ҳолга тушишларидан хабарим бор. Уларнинг барчаси Премьер-лига чемпионлиги учун курашдан чиқиб кетишган.
Аммо биз шу ердамиз [жадвал юқорисида]. Шу жиҳат менга жуда ёқмоқда. Шу сабаб, барча «Ньюкасл»ни менсимаганимиз ҳақида гапираётган пайтда, мен Лига Кубогининг финалига чиққанимиз ва бошқа турнирларда ҳам иштирок этаётганимизни айтмоқдаман.
Сўнгги икки мавсумда «Лестер» ва «Челси»да чемпионлик учун ҳеч қандай имкон бўлмади, аммо биз ҳали курашмоқдамиз ва бу асосийси.
Агар «Челси»ни енггадиган бўлсак, бу бизга ёрдам беради. Агар ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилсак, ишончим комил, биз чемпионлик учун курашамиз», – дейди Гвардиола.
Манба: www.goal.com

10.02.2019, 19:21 83 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш