Модрич хатоси учун Винисиусни қаттиқ койиди, вазиятга Бензема аралашди

Испания чемпионатининг 23-турида «Атлетико»га қарши ўйинда «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич ўз жамоадоши Винисиус Жуниорнинг хатосидан кейин унга бақирган.

 нашри хабарига кўра, вазиятлардан бирида 18 ёшли бразилиялик ҳужумчи тўпни йўқотган, бунинг натижасида мезбонлар ҳужумчиси Антуан Гризманн «қаймоқранглилар» жамоаси дарвозасини ишғол қилган.

ОАВ маълумотига кўра, Модрич бир неча дақиқа давомида ёш футболчига майдонда ўзини қандай тутиш кераклиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борган. Кейин эса вазиятга «Реал»нинг бошқа бир ҳужумчиси Карим Бензема аралашган, у Винисиус етарлича гап эшитганини айтиб, хорватиялик футболчини тинчлантиришга уринган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

10.02.2019, 12:51:18 154 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш