Юрген Клопп: «Ливерпуль» ажойиб ғалабани қўлга киритди

«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати 26-тур доирасида «Борнмут» жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Биз бундан олдинги иккита ўйиндаги ўйинимиздан норози эдик. Жамоа стандартларда кичик муаммоларга дуч келди ва кўп нарсаларни ўзгартириши керак.

Жароҳатлар ҳам бизни қийнади, ўйинга тайёр бўлиб турган футболчиларимиз учрашувдан олдин касал бўлиб қолди.

Бугун «Ливерпуль» ажойиб ғалабани қўлга киритди. Жамоа ҳақиқий ўйинини кўрсатди. Учинчи гол бу жаҳон миқёсидаги гол.

Ўзимизни кўрсатмоқчи эдик. Бизнинг мақсадимиз фақатгина майдонга тушиш эмас. Биз яхши футболни намойиш қилишимиз керак», - дейди Клопп ВВС нашрига.

«Ливерпуль» клуби 65 очко билан пешқадамлик қилиб турибди.

Манба: www.bbc.com

10.02.2019, 12:39:15 50 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш