А серия. «Интер» ғалаба қозонди, «Наполи» очко йўқотди

Италия чемпионатининг 23-тури доирасида кеча очшом 2та ўйин бўлиб ўтди. 

«Фиорентина» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди. 90 дақиқада дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. 

«Интер» эса сафарда «Парма» клуби меҳмони бўлиб, баҳснинг 79-дақиқасида Мартинес томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

"Наполи" пешқадам "Ювентус"дан 8 очко ортда қолмоқда. Туринликлар бугун "Сассуоло"ни мағлуб этишса, орадаги фарқ 11 очкога етади. "Интер" эса очколарини 43тага етказиб, ўзи эгаллаб турган 3-поғонани мустаҳкамлаб олди.

Италия А серияси, 23-тур
Фиорентина – Наполи 0:0 (0:0, 0:0)
Фиорентина – Лафон, Чеккерини, Пеццелья, Ганцко (Витор Уго, 57), Дабо, Фернандеш, Верету, Бираги, Кьеза, Муриэль, Жерсон (Миральяс, 69; Симеоне, 81).
Наполи – Мерет, Хюсай, Максимович, Кулибали, Мариу Руй (Гулям, 6), Кальехон, Аллан, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье (Верди, 77), Мертенс (Милик, 62).
Огоҳлантиришлар: Дабо (42), Верету (50), Кальехон (54), Зелиньски (57), Гулям (72), Максимович (90).
 
Парма – Интер 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 79 Мартинес. 
Парма – Сепе, Якопони, Бруну Алвеш, Бастони, Гальоло, Куцка (Спрокати, 84), Скоццарелла (Штулац, 77), Барилла, Силигарди (Биабиани, 58), Инглезе, Жервиньо.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Брозович, Жоау Мариу (Мартинес, 77), Наингголан (Гальярдини, 88), Перишич, Икарди (Соареш, 90).
Огоҳлантиришлар: Весино (37), Гальоло (61), Наингголан (85), Биабиани (89).

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

10.02.2019, 08:35:26 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш