«Бавария» «Альянц-Арена»да «Шальке-04»ни таслим этди

Германия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Бавария» – «Шальке-04» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц-Арена»да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Жеффри Брума ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 25-дақиқада Аҳмед Кутужу ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Роберт Левандовски яна мюнхенликларни олдинга олиб чиқди.
57-дақиқада Серж Гнабри «Бавария»нинг учинчи голини урди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.
Шу тариқа, «Бавария» 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Нико Ковач шогирдлари пешқадам «Боруссия Д» (50) билан орадаги фарқни бештага қисқартиришди.
Бундеслига, 21-тур
Бавария – Шальке 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 11, автогол Брума, 1:1 – 25 Кутужу, 2:1 – 27 Левандовски, 3:1 – 57 Гнабри.
Бавария – Ульрайх, Боатенг, Алаба, Киммих, Хуммельс, Алькантара, Горетцка, Хамес (Мартинес, 78), Гнабри (Дэвис, 89), Коман (Рибери, 68), Левандовски.
Шальке – Фэрманн, Очипка, Брума, Сане, Бенталеб, Руди (Маскарель, 33), Маккенни, Сердар (Харит, 54), Коноплянка, Калиджури, Кутуджу (Ут, 73).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (34), Калиджури (45), Брума (85).
Манба: www.uff.uz

10.02.2019, 07:02 82 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш