«МЮ»га қарши ўйин олдидан ПСЖнинг яна бир етакчиси жароҳат олди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон кавани жароҳат олди.
Уругвайлик футболчиси Эдинсон Кавани “Бордо”га қарши учрашувда оёғидан жароҳат олди ва биринчи бўлимда майдонни эрта тарк этди.
Футболчининг жароҳати қай даражада эканлиги тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 12 куни чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган “МЮ”га қарши ўйинда майдонга тушади. Аввалроқ, парижликларнинг яна бир етакчиси Неймар жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

09.02.2019, 22:53 188 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш