Бэйл юбилей маррани забт этди

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл Ла Лига 23-туридан ўрин олган «Атлетико»га (3:1) қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
Натижада, 29 ёшли уэльслик мадридликлар таркибида барча мусобақалардаги голлари сонини юзтага етказиб олди.
Бэйл «Реал» таркибида 2013 йилдан бери тўп тепмоқда.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 27та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Манба: tribuna.uz

09.02.2019, 22:50 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш