Францияда Неймар ва Мбаппега тенг футболчи топилди

«Лилль» клубининг яримҳимоячиси Николя Пепе Франция чемпионатининг энг ёрқин кашфиёти бўлиб турибди.
Футболчи Лига 1 доирасида 23та ўйин ўтказиб, 16та гол урган ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилган. «Гол+пас» тизими бўйича Пепе 27 очко жамғариб, Неймардан (20 очко) анча ўзиб кетган, Мбаппедан эса атиги 1 очко ортда бормоқда.
Қайд қилиш жоизки, Пепе Франция чемпионати тўпурарлари баҳсида 16та гол билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам – 18та  гол урган Килиан Мбаппе.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

08.02.2019, 14:14 295 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш