УЕФА сафарда урилган гол қоидасини бекор қилишни муҳокама қилмади

УЕФА сафарда урилган гол қоидасини олиб ташлашни муҳокама қилмаган. Бу ҳақда ташкилот президенти Александер Чеферин маълум қилди.
«Ғалати, биз бу ҳақда ҳатто гаплашишни ҳам келишмагандик. Қўмитада бу масала муҳокама қилинди, бироқ қарор чиқарилгани йўқ.
Фейк хабарлар чиқариш керак эмас», – дейди Чеферин.
Аввалроқ Kicker нашри УЕФА ижроия қўмитасининг бугунги йиғилишда сафардаги гол қоидасини олиб ташлаш кўриб чиқилиши ҳақида хабар қилганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

08.02.2019, 07:30 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш