Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Колумбия футбол федерацияси расман маълум қилди.
65 ёшли мутахассис 8 йилдан буён Эрон терма жамоасини бошқариб келаётган эди.
Кейруш янги лавозимида Хосе Пекерманнинг ўрнига иш бошлайди. Колумбияликлар Пекерман қўл остида ЖЧ-2018 плей-оффига чиқишган, аммо нимчорак финалда Англияга имкониятни бой беришганди. Шундан сўнг мураббий билан шартнома муддати узайтирилмаган.

07.02.2019, 14:27 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш