«Манчестер Сити» сафарда «Эвертон»ни таслим этди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Эвертон» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз якунига теди. «Гудисон Парк»да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Эмерик Лапорт манкунианларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Габриэл Жезус ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» 62 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида1-ўринга кўтарилиб олди. «Эвертон» (33) 9-поғонада қолди.
Эслатиб ўтамиз, аслида бу ўйин 23 февралда ўтказилиши керак эди, бироқ 24-да «Манчестер Сити» Лига Кубоги финалида «Челси»га қарши баҳс юритади.
АПЛ, 27-тур
Эвертон – Манчестер Сити 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 45+2 Лапорт, 0:2 – 90+7 Габриэл Жезус.
Эвертон – Пикфорд, Зума, Динь, Кенни, Кин, Андре Гомеш (Сигурдссон, 63), Гуйе, Бернард (Ришарлисон, 73), Дэвис, Уолкотт (Тосун, 80), Кэлверт-Льюин.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Лапорт, Стоунз, Уокер, Сильва (де Брюйне, 89), Фернандиньо, Бернарду Силва, Гюндоган, Сане (Стерлинг, 59), Агуэро (Габриэл Жезус, 80).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (73), Зума (82).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

07.02.2019, 07:23 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш