Расман! Погба МЛС клуби билан шартнома имзолади

“Манчестер Юнайтед” яримҳ имоячиси Поль Погбанинг акаси Флорентин Погба фаолиятини МЛСда давом эттиради.
Уни шахсан “Атланта Юнайтед” бош мураббийи Франк Де Бур таклиф қилди.
Ҳозирча шартнома бандлари ошкор қилинмади.
“Погба бизнинг жамоамизга расман ўтганидан хурсандман. У жисмонан баққуват  ҳимоячи”, - дейди “Атланта”нинг вице-президент ва техник директори Карлос Боканегра.
Эслатиб ўтамиз, Флорентин 2018-йилдан бўён эркин агент мақомига эга. Унинг охирги кулби Туркиянинг “Генчлербирлиги” клуби эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

06.02.2019, 15:11 473 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш