«Бетис» клуби «Атлетико»нинг 18 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди

Испания  чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Бетис» – «Атлетико» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Бенито Вильямарин» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.
Ўйин тенг курашлар остида бошланди ва танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келди.
Учрашувнинг 65-дақиқада мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Серхио Каналес аниқ бажариб, майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Мана шу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.
Шу тариқа, «Атлетико»нинг Примерадаги 18та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. Мадрид шаҳри жамоаси 44 очко билан иккинчи ўринда қолди. «Бетис» (32) 6-ўринга кўтарилиб олди.
Ла Лига, 22-тур
Бетис – Атлетико 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 65, пенальти Каналес.
Бетис – Лопес, Бартра (Сидней, 52), Феддаль, Барраган, Манди, Каналес, Герреро (Фирпо, 73), Санчес (Гарсия, 84), Каптум, Гуардадо, Леон.
Атлетико – Облак, Хименес, Хуанфран, Арьяс (Филипе Луис, 46), Люка Эрнандес, Родри Эрнандес, Парти, Лемар (Витоло, 63), Корреа (Калинич, 75), Мората, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Арьяс (40), Корреа (41), Люка Эрнандес (51), Манди (82), Фирпо (83), Леон (85), Лопес (87).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

03.02.2019, 22:19 112 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш