«Милан» ҳамон буюк жамоами?

Леонардо Бонуччи бир мавсумни тўлиқ «Милан» сафида ўтказганидан кейин шу мавсум бошида қадрдон клуби «Ювентус»га қайтди. Унинг собиқ жамоадоши Сусо бунга ўз фикрини билдирганди: «У бизга ўтиб ортга бир қадам ташлаганини ҳис қилди ва шу сабаб «Ювентус»га қайтди»
«Россонерилар» 2017-йилдан бери иккита катта трансферга қўл урди ва айни вақтда уларнинг иккаласини ҳам йўқотиб бўдди. Европанинг етти карра чемпионлари қанчалик кучли эканлигини бу ҳолат бир тарафдан кўрсатиб қўйиши мумкин.
Леонардо Бонуччи бир мавсумни тўлиқ «Милан» сафида ўтказганидан кейин шу мавсум бошида қадрдон клуби «Ювентус»га қайтди. Унинг собиқ жамоадоши Сусо бунга ўз фикрини билдирганди: «У бизга ўтиб ортга бир қадам ташлаганини ҳис қилди ва шу сабаб «Ювентус»га қайтди»
Бир қатор таклифларга бўлганига қарамай испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Игуаиннинг келиши сабаб Бонуччи «Сан-Сиро»да қолишдан бахтли бўлишини таъкидлаганди. «Қачонки, лойиҳа қизиқарли ва унга ўхшаган футболчилар келса бу доим ижобийлик бағишлайди.»
Аммо «Челси»нинг янги вакили Игуаинга буни тушуниб етиш учун олти ойгина кифоя қилди ва клубни тарк этди.
«Милан» ушбу икки чемпионларни сўнгги 18 ой ичида ҳарид қилганди. Иккаласи ҳам «лойиҳа»да омадсизликка учради. Албатта уларнинг кетишида бошқа факторлар ҳам бор.
Бонуччи «Юве»ни Массимилиано Аллегри билан муносабатлари чигаллашгани сабаб тарк этганди ва бу қарорни у 48 соат ичида қабул қилганди. У қарорни «жаҳли чиққан пайтида» қабул қилганини тилга олди.
Игуаин эса Маурисио Сарри билан қайта учрашиши имконияти сабаб «россонерилар»ни тарк этди. «Наполи»да 36 талаб голларни айнан Сарри қўли остида урарди.
Шунга қарамай, на Бонуччи, на Игуаин «Милан»нинг қайта элита жамоага айланиш иштиёқини рўёбга чиқаришда ёрдам бера олмади.
2018-йил апрелида Бонуччини мавсумнинг энг яхши футболчилари қаторига киритишди. Аммо италян клубининг хитойлик хўжайинлари клуб бюджетини ўнглай олмади. Натижада клуб Elliott Management Corporation қўлига ўтиб кетди. Клубнинг америка суғурта компанияси қўлига ўтиши топ футболчиларнинг сотилишига сабаб бўлди.
Бонуччига «уйи»га қайтишга рухсат берилди. Аммо клуб унинг эвазига ёш иқтидор эгаси Маттия Калдарага эга чиқди. Камига 18 миллионга Игуаинни ижарага олишди. Мавсум якунида унинг трансферини тўлиқ сотиб олиш эвазига.
Энди Игуаин «Стэмфорд Бридж» томон йўл олган бир вақтда, «Милан»нинг Чемпионлар Лигасига қайтиш орзуси тўхтаб қолиши мумкин.
Игуаин декабр охирида «СПАЛ» устидан эришилган ғалабадан кейин «Бу ерга лойиҳага ишонч ҳосил қилганим учун келдим ва шундай давом этишни истайман. Энди Суперкубокка эга чиқиш. Бу мавсумнинг илк соврини ва уни ютиб олишни истайман» – деганди аргентиналик ҳужумчи.
Аммо «Милан» уни юта олмади. Яқинда бўлиб ўтган ўйинда Криштиану Роналду совринни Туринга олиб кетди. Игуаин эса ўша ўйинда ҳатто илк дақиқалардан майдонга ҳам туширилмади. Касаллиги сабаб учрашувни захирада ўриндиғида бошлади. Иккинчи бўлимда жамоасига гол зарур паллада майдонга чиқарилди.
Ҳақиқат шу эдики, у клубни тарк этиш арафасида эканлиги сабаб захирадан учрашувни бошлади. Клуб унга ўринбосар сифатида Кшиштоф Пёнтекни олиб келишга умид қилмоқда.
Олти ой аввал «ҳеч ким» бўлган польшалик футболчи А Серияни штурм билан эгаллади. Унинг «Женоа» сафида киритган 13 голи барчанинг эътиборига тушди.
Икки йирик трансфер эгаларининг клубда қолмагани «Милан» мухлисларига олдин хўжайинлар амалга оширган молиявий муаммоларга ечим топилмаганини исботлайди. 2017-йилда янги футболчилар учун 233 миллион евро сарфлаган хитойликларнинг хатосини Эллиотт компанияси ҳам тузатиши қийин масалага айланган.
Аммо клубга ижрочи директор сифатида Иван Газидиснинг тайинланиши тушунарли ҳолат эканини ифодалайди. «Арсенал»даги ўн йиллик фаолияти давомида у тижорий нуқтайи назардан аҳамиятга молик ишларни бажара олган.
«Тўпчилар» чўққидалигида бир қатор етакчиларини йўқотишган. Камига кам нархларда. Бунга шартномаларининг ниҳоясига етиб қолгани сабаб бўлган.
Шунингдек, клуб раҳбариятига собиқ юлдузлар қайтарилмоқда. «ПСЖ»да ўзини кўрсатишга уриниб кўрган Леонардо ҳам қайтган. Унинг ёнига Паоло Малдининг ҳам қўшилиши анча кўзга кўринарли иш бўлди. Чунки уни авваллари Барбара Берлусконининг молиявий ва спорт лойиҳаси кўндира олмаганди.
Аммо клуб мухлислари ҳамон муваффақиятларни амалда кўра олишмаяпти. Етти карра Европа чемпионларининг яна элитага қайтиши узоқ вақтни оладиган кўринади. Бонуччи ва Игуаинларнинг кетиши клуб энг зўрларни ўзида олиб қолишга қодир эмаслигини исботлайди ва бу хатарли.

03.02.2019, 15:25 235 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш