Италияда футболчининг жароҳат олиши туфайли учрашув 1-дақиқадаёқ тугатилди

Италия В сериясининг 22-турида “Лечче” ва “Асколи”ўртасидаги учрашув охиригича ўйналмади. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ “Лечче” ярим ҳимоячиси Мануэль Скавоне “иккинчи қават”даги курашда меҳмон жамоа ўйинчиси Жакомо Беретта билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда Скавоне ҳаводаёқ хушини йўқотиб, майдонга қулаган. Учрашув шу ондаёқ тўхтатилиб, майдонга тез ёрдам машинаси чиққан ва 31 ёшли футболчини шифохонага олиб кетган. 
Қолган футболчилар воқеадан шокка тушиб, ҳакамдан ўйинни бошқа кунга кўчиришни сўрашган. Бош ҳакам ёрдамчилари билан маслаҳатлашиб, бунга рози бўлган. Учрашувнинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади.
Италия ОАВ маълумотларига кўра, жароҳат олган футболчининг аҳволи барқарор, у шифохонада хушига  келган. Футболчида ички қон кетишлар аниқланмаган, бироқ уни 1-2 кунга шифокорлар назоратида қолдиришга қарор қилинган.Картинки по запросу “Лечче” ва “Асколи”Картинки по запросу “Лечче” ва “Асколи”
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

03.02.2019, 09:19 542 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш