Марсело "Юве"га ўтадими? "Кекса синьоралар" футболчи учун "ёғли" таклиф билан чиқди

Туриннинг “Ювентус” клуби “Реал” ҳимоячиси Марселони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда. 

Мавсум тугагач, туринликлар бразилиялик футболчи учун 45 миллионлик евролик таклиф юбормоқчи. Футболчининг ўзига эса йилига 12 миллион евро беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Марселонинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Манба: Football Italia

02.02.2019, 13:04:06 327 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш