«Барса» йил охирида қандай кўриниш ҳосил қилади? (С.Абдуғаниев блоги)

«Барселона» 2019-йилни трансфер бозоридаги фаоллик билан бошлади. Ла Лиганинг амалдаги чемпионлари айни вақтда турнир жадвалида иккинчи ўриндаги «Атлетико»дан беш очкога илгарилаб кетган ва чемпионликни бу йил ҳам муносиб ҳимоя қилиш учун яхшигина имкониятга эга. Аммо «кўк-анорранглилар» бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Клуб мутасаддиларидан бири Эрик Абидаль таркибни кучайтиришга фаол ҳаракат қилишларини таъкидлади.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида улар сўнгги Жаҳон Чемпионати юлдузини қўшиб олди, ўз тарбияланувчиси Мунирни сотиб юборишга ҳам улгурди. Келаётган ёзда эса кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бирини олиб келиш бўйича муҳим қадам ташлади.
Бундан ташқари улар Европанинг қолган грандларини жаҳон футболининг энг ёрқин иқтидорли икки ёш ярим ҳимоячиларини олиб келишнинг уддасидан чиқа олиши ҳақида хабарлар тарқалган.
Ушбу трансферлар жамоа учун нимани англатади? Айни вақтдаги «Барса» қай кўринишга эга эканлигини биламиз. Аммо йил охирида улар қандай кўриниш ҳосил қилиши мумкин?
Орзу
Осилсанг, баланд дорга осил! Таркибда ўрнини тўлдиришинг керак бўлган суперюлдузларинг бўлса буни эртароқ бошла! «Барса» Хави ва Андрес Иньестага ўринбосар олиб келишни то улар клубни тарк этгунигача кутишди. Бундан аввал улар уч йил Карлес Пуйол ва Эрик Абидалларга муносиб ўринбосар топа олмай қийналишганди. Келаси мавсум стартида Луис Суарес ва Жерар Пикелар 32 ни, Серхио Бускетс эса 31 ни «уриб қўйган» бўлади.
Френки Де Йонг каталонияликларнинг 2019-йилдаги асосий трансфери ҳисобланади. Айтишларича клуб унинг трансферини футболчи билан келишиб қўйган. Ҳақиқатда бу мавжуд бўлмасада, клуб уни олиб келиш учун барча чораларни кўради. Де Йонг ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай олади. У жудаям яхши. Боз устига испан гранди унинг «Аякс»даги жамоадоши Маттэйс Де Лигтни ҳам таркибга қўшиб олиш ниятида. Де Лигтнинг ҳамон ўспирин эканлигини ҳисобга олсак, у келаси ўн йиллик муддат учун тўғри қарор ҳисобланади.
Ҳужум чизиғига келадиган бўлсак. Айни вақтда «Барса»нинг ҳужумчилар рўйхатининг биринчи поғонасида – сайёрамизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири Харри Кейн номзоди турибди.
Уни имзолаш фантазиянинг амалга ошиши ҳисобланади. Аммо яна бир нарса, бу катта орзу ҳисобланади. Кейн каталонияликлар ҳужумини олға бошлаш учун барча зарур сифатларга эга.
Кейн тезкор ҳужумчи эмас. Шунинг учун у тезкор футболчилар Усмон Дембеле ва Филиппе Коутиньоларнинг ўртасида жой олади. Англиялик ҳужумчи Суаресга муносиб ўринбосар бўлиши мумкин боиси у ҳам уругвайлик ҳамкасби каби моҳир тўпурар. У Мессига ҳам катта ёрдам бера олади.
Ҳимоя чизиғида эса Умтити Де Лигт билан мустаҳкам қўрғон ҳосил қилиши мумкин. Уларга қанотларда Альба ва Семедулар камарбаста бўлишади. Бундай жамоанинг барча мақсадлари амалга ошиши аниқ. Чунки бундай таркибни тўхтатишнинг имкони йўқ.
Ёмон вариант
«Барселона» мухлислари жуда пессимист ҳисобланишади. Улар ҳар қандай вазиятдан салбий томонларни қидиришади. «Барселона»дек кучли ва муваффақиятли клубга мухлислик қилиш ажойиб.
Аммо барча баланд ва кучли режаларга қарамай, клуб учун трансфер бозоридаги ишлар ўхшамасачи? Де Йонг ва Де Лигтни олиб келиш омадсизликка учраса ва фақат Жан-Клэр Тодибо ва Адрьен Рабьолар келишсачи? Умтитининг тиззасидан олган жароҳатлари сурункали тус олсачи?
Бундай тақдирда улар Эрнесто Вальверденинг синалган 4-4-1-1 ўйин тизимида қолишдан бошқа чораси йўқ. Лангле Пикега шерик бўлиб қолаверади. Рабьо эса уч кишилик ярим ҳимоянинг ўнг тарафидан жой олади. Қолган чизиқлар эса олдингидек ишлашда давом этади.
«Алдамчи тўққизлик»
Агарда «Барса» Рабьони олиб келса ва Суарес ўз вазифасини бажаришда қийналсачи? Бу рўй бериши мумкин. Уругвайлик ҳужумчи 31 ёшда ва ҳар ўйинда юқори натижаларга эришиши борган сари қийинлашиб бораверади. Кутилган сценарий содир бўлмаса, клуб унга ўринбосар топа олмайдими? «Ла Масия»нинг ёш вакили Абел Руисни асосий таркибга ўтказишга ҳали эрта. Унда нима бўлади?
Албатта, «алдамчи тўққизлик»! Коутиньонинг жорий мавсумдаги муаммоларининг бир қисми бу унинг клубдаги вазифалари аралашиб кетгани туфайли бўлмоқда. Орқароққа қайтиш ва яна ҳужумга қайтиш каби тактик ишланмалар туфайли у «иккинчи мавсум синдроми»ни бошидан кечирмоқда. У ҳужумкор футболчи. Дембелени ўнг қанотга ўтқазиб, чап қанотга Коутиньони «ташлаш» керак, бўлди. Иккаласи ҳам ҳужумчи эмас, аммо улар тезкор ва шу сифатлари эвазига клубга ёрдам бера олишади.
Уларнинг ўртасида эса дунёнинг энг яхши футболчиси Месси жой олади. Унинг ортида Рабьо ҳужум учлигини олға бошлашда жонбозлик кўрсатиши мумкин. Альба ва Роберто эса ярим ҳимояни мустаҳкамлашда иштирок этади.
«Болалар жамоаси»
«Барселона» азалдан ёшларни ривожлантириш тажрибаси билан мақтаниб келган. Агарда улар Де Йонг ва Де Лигтни олиб келишнинг уддасидан чиқа олса, таркибни анча ёшартириб олган бўлади. Голландиялик футболчилар қариётган таркибда ўтиш даврини силлиқ кечишига ёрдам беришади. Айни вақтда ЕЧЛ да ҳам муваффақиятларни қўлга кирита олишади.
Де Лигт ҳимояни эгалласа, унга Мусса Ваге ўнг қанотда ёрдам беради. «Ла Масия»дан Хуан Миранда чап қанотда ўйнайди. Унга катта умид билдирилмоқда. Марказда Де Лигт франциялик ёш иқтидор эгаси Тодибо билан ҳамкорлик қилади.
Де Йонг эса ярим ҳимояда Артур ва Рики Пуч билан ўйиннинг боришига дирижёрлик қилади. Уларнинг уччаласи ҳам тўп назорати, ўткир узатмалар ва дарвоза томон зарба йўллашда моҳир ҳисобланишади.
Ҳужумда эса Дембеле чап қанотда, қарама-қарши томонда Малком ўйнайди. Уларниг ўртасида янги ном – Макси Гомес ҳаракат қилиши мумкин.
Юқоридаги вариантларнинг қайси бирини шу йил охирида кўришимиз мумкин? Ўз фикрларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг!
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

14.01.2019, 19:47 522 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш