Жавоҳир Сидиқов: «Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси, Туркманистонга (4:0) қарши ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлган яримҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилганимиздан жуда хурсандмиз. Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
Туркманистонга қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этди. Унда терма жамоа таркибидаги илк голимни уришга муваффақ бўлдим. Бу мен учун тарихий кун бўлиб қолади. Энди голларим сонини ошириб боришга ҳаракат қиламан. 
Туркманистонга қарши ўйинда гол урган футболчиларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган футболчилар, яъни биз ёш авлод вакилларимиз. Тажрибали футболчилар билан ёнма-ён тўп тепиб, кўп нарсани ўрганяпмиз. Мақсадимиз, келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида кўплаб ғалабаларга эришиш, Ватанимиз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиш.
Биз Осиё Кубогига катта мақсадлар билан келганмиз. Ана шу мақсад йўлида бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз», - деди Жавоҳир Сидиқов.
Манба: tribuna.uz
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Ўзбек футболи хабарлари

14.01.2019, 19:37 163 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш