Маурицио Сарри: "Бавария" ўзини нопрофессионал тутмоқда"

Лондоннинг “Челси” клуб бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои атрофида бўлаётган вазият ҳақида гапириб ўтди.

18 ёшли футболчи лондонликлар билан шартнома узайтирмоқчи эмас ва “Бавария” клубига ўтмоқчи. Бундан аввал унга расмий равишда мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам қизиқиш билдирди.

“Ўйлайманки, бу нопрофессионал ҳаракат. Улар “Челси” клуби билан шартномаси бўлган футболчи ҳақида гапиришмоқда. Бу бизнинг клубга нисбатан ҳурматсизлик.

Мен бу вазият ҳақида яна нима айтишни билмайман, чунки бутун воқеа билан менинг хабарим йўқ. Ўйинчидан кўнглим тўқ, чунки у нафақат ўйин жиҳатидан, балки ҳимоядаги ўйин томондан ҳам ўсиш бор.

Эндиликда у тўпсиз ҳаракат қилиш борасида ҳам ўсиши керак бўлади. Лекин у жуда ҳам яхши ишламоқда ва ундан жуда ҳам кўнглим тўқ. Истайманки, келажакда қўл остимда шундай футболчи бўлишини истайман”, - дейди Сарри.

Манба: Sky Sports

“Челси” Маурицио Сарри

12.01.2019, 23:04:08 93 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш