Валенсия «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади

«Манчестер Юнайтед» клуби эквадорлик ҳимоячи Антонио Валенсия билан ҳамкорликни тўхтатади.

«МЮ» футболчи билан тузилган шартномани яна бир йилга узайтириш имкониятидан фойдаланмайди. Валенсиянинг агентлари унга бошқа клуб излашни бошлаб юборишган. 

Аввалроқ, ҳимоячининг хизматига «Интер» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Валенсия «Манчестер Юнайтед» таркибида 2009 йилдан бери тўп тепмоқда. АПЛ жорий мавсумида у атиги 5та ўйинда майдонга тушган.

Манба: tribuna.uz

«Манчестер Юнайтед» Антонио Валенсия

12.01.2019, 22:41:09 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш