«Тоттенҳэм» Почеттинони «Манчестер Юнайтед»га бермайди

Тоттенҳэм» клуби хўжайини Дэниэл Леви бошқарув аъзоларига бош мураббий Маурисио Почеттино билан боғлиқ режаларини ошкор қилди.

The Sun хабарига кўра, Леви аргентиналик мутахассисни «Манчестер Юнайтед» клубига қўйиб юбормайди. Агар манкунианликлар Почеттино учун 50 миллион фунт таклиф қилса ҳам, лондонликлар рад жавобини беришади.

Эслатиб ўтамиз, Почеттинонинг «Тоттенҳэм» билан имзолаган шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: tribuna.uz

Тоттенҳэм» Дэниэл Леви

12.01.2019, 13:20:40 80 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш