«Андижон» йиғинида хорижлик футболчилар иштирок этмоқда

“Андижон” клуби ўқув-йиғинни Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоа айни дамда Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан назорат ўйини ўтказмоқда.

"Андижон" йиғинига тўрт нафар хорижлик футболчилар келиб қўшилган.

Арманистондан марказий ярим ҳимоячи, Белоруссиядан ҳужумчи, Молдовиядан ярим ҳимоячи ва ҳужумчи кўрикка таклиф этилган.

Шунингдек, “Металлург” футболчиси Аброр Хусинов ҳам бугун андижонликлар сафида майдонга тушди.

                                                                                                             «Андижон» матбуот хизмати.

12.01.2019, 13:11:09 102 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш