Марсело Бьелса Лемпард жамоаси машғулотини кузатиш учун айғоқчи юборганини тан олди

"Лидс" бош мураббийи Марсело Бьелса чемпионшипнинг 27-туридан ўрин олган "Дерби" қарши ўйин олдидан рақиб жамоа машғулотини кузатиш учун ўз ёрдамчисини юборганин тан олди.

Натижада Френк Лемпард жамоаси машғулотиин тўхтатишга мажбур бўлди. Кейинроқ эса Бьелса лемпарда қўнғироқ қилиб , бўлиб ўтган иш учун кечирим сўраган.

"Ҳа бу "Лидс"га тегишли одам эди. Барча жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Мен тўғри ёки нотўғри қилганимни гапиришга ҳожат йўқ. бу "Дерби" ва Лемпард учун ёқимсиз ҳолат бўлганлиги учун узр сўрайман"-, дея мураббий сўзларини келтириб ўтди Sky Sports

"Лидс" - "Дерби" ўйини кеча тунда бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба ғозонишди.

Манба: penalti.uz

12.01.2019, 12:00:54 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш