Неймар "Барса"га қайтмайди

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлини “Барселона”га қайтиши борасида тарқалган хабарларни инкор қилди.

Испаниянинг El Mundo нашри аввалроқ, 26 ёшли футболчиниг отаси “Барселона”га қайтишни муҳокама қилиш учун, 5 марта қўнғироқ қилгани ҳақида хабар берганди.

Ушбу материалда Неймарнинг отаси  “кўк-анорранглилар”нинг президенти Хосеп Мария Бартомеу билан боғлангани маълум қилинган эди. Қўнғироқ давомида “катта” Неймар ПСЖ ўғли учун мос келмагани ва бу клубда аниқ бир лойиҳа йўқлигини айтган.

Бразилиялик футболчининг отаси хабарларнинг барчаси “фейк” хабарлар эканлигини Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Манба: www.instagram.com

“Барселона”Неймар

12.01.2019, 10:41:40 180 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш