“Барселона” футболчиси “Севилья”га ўтишга қарор қилди

Каталонияликлар ярим ҳимоячиси Мунир Ал-Хаддодий “Севилья”га ўтишга қарор қилди.

Бу ҳақида El Mundo Deportivo сайти хабар бермоқда. Андалусияликлар футболчини шу трансфер ойнасидаёқ қўлга киритишмоқчи ва “Барселона” билан музокараларни бошлашди. Клуб Мунир билан шартномани узатирмоқчи эди, якунда эса келишувга эришилмади. Шундан сўнг “кўк-аноррангллилар” устози Эрнесто Вальверде футболчини бошқа ўйнатмасликка қарор қилди. Жорий мавсумда Мунир Ал-Хаддодий Ла Лигада 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.

Манба: penalti.uz

Барселона, Мунир, Севилья

11.01.2019, 22:33:25 125 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш