Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотлари бошқа стадионга кўчирилиши мумкин

Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дубай шаҳрида машғулотларни давом эттирадилар.
Бугунги машғулот  маҳаллий вақт билан соат 17:00да Дубайдаги “Rashid Stadium”га қарашли “SAAD Al-Nahda” ўйингоҳида бўлиб ўтиши керак эди.
Аммо мураббий Эктор Куперга кеча машғулот ўтказилган стадионнинг ёритиш тизими маъқул келмагани сабаб бугунги машғулотлар бошқа стадионга кўчирилиши мумкин.
Маълумот ўрнида, эртага Туркманистонга қарши ўйиндан олдин комиссар иштирокида митинг, матбуот анжумани ва ўйинолди машғулотлар бўлиб ўтади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

Ўзбекистон терма жамоаси

11.01.2019, 11:15:15 138 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш