Роналду яна муаммолар гирдобида. У «собиқ қаллиғи»ни судга беради

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 33 ёшли модель, актриса Жасмин Леннар билан судлашишга қарор қилди. Англиялик аёл футболчи билан боғлиқ баъзи сирларни ошкор қилгани учун футболчи шундай қарорга келди.

«Яқиндан қилинган суҳбатда Криштиану руҳий жиҳатдан муаммога эга эканини тан олади. Унинг ҳаётидаги ёлғонлар фарзандлари ва уларнинг онасини тобора қамраб олмоқда. У — золим ва ёлғончи. Унинг ҳаёти ёлғондан ибора. У руҳий жиҳатдан соғ эмас.

Менга ва оиламга тажовуз қилишди. Менга хабар беришларича, менга мағзава ағдарувчи файл яратилган. Мени ва фарзандларимни у ёллаган детектив кузатиб бораётган экан. Етар, бас! Криштиану, сен ўзингни ким деб ўйлайсан?», – дея ёзди Леннар.

Англиянинг Metro нашри Роналдунинг ҳуқуқшуносларига асосланган ҳолда ёзишича, беш карра «Олтин тўп» соҳиби Жасмин Леннар устидан судга шикоят қилади. Шенингдек, португалиялик футболчининг вакиллари улар аввалроқ ўзаро муносабатда бўлишгани ҳақидаги хабарларни инкор қилишди.

Кеча эса Wall Street Journal томонидан яна бошқа хабар тарқатилди. Унга кўра, Лас-Вегас полицияси Роналдудан ДНК тестини олиш ҳақида қарор чиқарди. Хабарингиз бор, АҚШлик аёл Кэтрин Майорга португалиялик футболчи ўзини зўрлагани ҳақида полицияга шикоят қилганди. ДНК текшируви орқали эса 2009 йилнинг июнь ойида Майорганинг либосида қолган излар билан солиштириб кўрилади.

Манба: bombardir.ru

11.01.2019, 10:56:26 256 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш