Вальверде Дембеле ва Коутиньо ҳақида фикр билдирди

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Валверде Испания кубоги 1/8 финали дастлабки ўйинида “Леванте”га учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Дембелени майдонда туширмаган вақтимда ҳамма у ҳақида сўради. Энди эса у майдонда, Коутиньо эса йўқ. Ҳаммаси тескари айланмоқда.

Футболчилар ҳолатни ўзгартириш учун ишлаши лозим. У норози, бироқ асосий таркиб учун курашиши керак. Аммо Коутиньо бизга кўп нарса бермоқда ва келажакда ҳам шундай бўлади. Бу гапни Дембеле ҳақида ҳам айтишим мумкин”,—дейди Валверде.

Маълумот учун, Испания кубогининг 1/8 финали жавоб учрашуви 17-январь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

“Барселона” Эрнесто Валверде

11.01.2019, 10:43:58 136 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш