«Реал»нинг собиқ футболчилари «Барселона»ни жазолашмоқда

Испания кубогининг 1/8 финалида “Леванте” ҳужумчиси Борха Майораль “Барселона” дарвозасини ишғол қилди.

21 ёшли ҳужумчи “Реал”нинг собиқ футболчиси сифатида жорий мавсум “кўк-анорранглилар” дарвозасига йўл топган 4-футболчи бўлди.

Аввалроқ, “Барселона” “Севилья” ярим ҳимоячиси Пабло Сарабиядан (1:2 Испания Суперкубогида), “Валенсия” ҳимоячиси Эсекиэль Гарайдан (1:1 Ла Лигада) ва “Бетис”  ярим ҳимоячиси Серхио Каналесдан (4:3 Ла Лигада) гол ўтказиб юборди. 

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

11.01.2019, 10:08:16 180 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш