Сульшер: Ўйлайманки, Погба "Тоттенхем" билан ўйинга тайёр бўлади

"МЮ" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер клуб ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг "Тоттенхем" билан ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди. 

"У йиғин сўнггида яхши ҳолатда эди. "Тоттенхем" билан ўйингача формага кириб олишига умид қиламан. Унда муаммолар бор эди, аммо сўнгги машғулотларда иштирок эта олди. Ўйлайманки, Gоль ўйинда иштирок эта олади."-, деди Сульшер

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхем" - "МЮ" ўйини 13 январь куни Тошкент вақти билан 21-30 да бошланади.

Манба: penalti.uz

МЮ, Погба, Сульшер, Тоттенхем

11.01.2019, 09:19:01 82 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш