«ПСЖ» «МЮ»га қарши ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказиши мумкин

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси бугун, 11 январь куни "ПСЖ"га қарши очилган иш юзасидан қарор қабул қилади. Парижлик мухлислар ЕЧЛнинг 6-тури доирасида бўлиб ўтган «Црвена Звезда»га қарши ўйинда (6:1) полиция ходимларига қарата пиротехника воситаларини улоқтиришганди.

Шу боис, L`Equipe тарқатган хабарга кўра, «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши уй баҳсини мухлисларсиз ўтказиши мумкин. 

"Манчестер Юнайтед" - "ПСЖ" ўйини 12 февраль куни бўлиб ўтади. Париждаги жавоб баҳси эса 6 март кунига белгиланган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

11.01.2019, 09:21:58 83 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш