"Барселона" "Челси" футболчиси учун 50 млн евро ва Малкомни таклиф қилди

Sky Sports маълумотига кўра, "Барселона" лондонликларнинг бразилиялик легионери Виллианга қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар Виллиан учун 50 млн евро ва клуб ярим ҳимоячиси Малкомни таклиф қиляпти,- дея хабар бермоқда Daily Mail. Ёзда "Браселона" футболчи учун 55 млн евро таклиф қилганди, аммо "Челси" ўз футболчисини сотишни истамаган.

Жорий мавсум Виллиан "Челси"да 20 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2020 йилда тугайди.

Манба: penalti.uz

 

Барселона, Виллиан, Челси

11.01.2019, 08:46:09 60 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш