Бернд Штанге Сурия терма жамоаси билан хайрлашди

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге Иорланияга қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилди.

Сурия терма жамоаси 1-турда Фаластин билан 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Австралияга қарши ўйинга Сурия терма жамоасини Штанге ёрдамчиси Айман Ҳаким тайёрлайди. Кейинги босқичга чиқиш учун сурияликларга фақат ғалаба керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Таиланд терма жамоаси биринчи турда Ҳиндистон терма жамоасидан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан (1:4) кейин бош мураббий Милован Раевацни истеъфога чиқарган эди.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

Сурия Бернд Штанге

11.01.2019, 06:35:19 53 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш