Клаудио Раньери: Футболчи сотиб олмасак, Чемпионшипга тушиб кетамиз.

“Фулҳем” устози Клаудио Раньери қишқи трансферлар ойнаси пайтида клубга янги футболчилар зарур деб ҳисоблайди.

“Янги футболчилар келмаса “Фулҳем” АПЛда қолади деб ўйлайсизми? Йўқ. Ўйлашимча, биз “жон сақлаш” учун кимнидир сотиб олишимиз керак. Бу бошқа футболчиларим учун ҳам кучли туртки бўлар эди. Биз таркибни кучайтириш бўйича бир неча вариантларни кўряпмиз. Афсуски номзодларни сизларга ошкор қилолмайман”-, дея италиялик мураббий сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Sky Sports.

“Фулҳем” бу мавсумда 21 ўйинда 19 ўринда бормоқда. АПЛда қолиш ҳуқуқини берувчи 17 ўрин билан фарқ 4 очкони ташкил этади.

Манба: penalti.uz

Раньери, Фулҳем

10.01.2019, 22:43:39 62 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш